Олтин қазиб олувчи компаниялар геологик қидирув ишларига сармояларини кўпайтириши керак. Бу ҳақда "Полюс" бош директори Павел Грачев айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясида олтин қазиб олиш саноати 10-20 йил ичида захираларнинг етишмаслигига дуч келиши мумкин.
«Ҳозирги кунда мамлакатда олтин захираси 7,5-8 минг тоннани ташкил этади ва металл ишлаб чиқариш йилига 330 тонна даражасида сақланади. Aгар бу тенденция қайтарилмаса, у ҳолда 10-20 йиллик горизонтда саноат хом ашё базасининг тизимли танқислигига дуч келиши мумкин", деди Грачев РБCга.
Унинг сўзларига кўра, геологик қидирув ишларига, шу жумладан, қонунчилик чекловлари туфайли сармоя етишмаяпти. "Полюс" раҳбари бундай инвестицияларни давлатга ҳеч қандай харажатларсиз рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ўтган бир йил ичида компания геологик қидирув бюджетини 30 фоизга, яъни 85 миллион долларга кўпайтирди ва уни яна кўпайтиришни режалаштирмоқда.