Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 50 минг кишидан ошди

Россияда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 50 минг кишидан ошди

Россияда 19 декабрь ҳолатига кўра, бир сутка давомида коронавирус билан касалланган 585 киши вафот этди. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда COVID-19’дан ўлганлар сони 50 347 кишига етди. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича федерал тезкор штабга таяниб, Meduza хабар қилди.

Шу билан бирга, бир сутка давомида Россияда 28 209 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2 миллион 819 минг 429 кишига етди.

Беморларнинг жами 2 миллион 254 минг 742 нафари касалликдан тузалди, шундан 26 109 бемор касалхоналардан чиқарилди.

Мамлакатда COVID-19’ни аниқлаш учун 85,4 миллиондан ортиқ лаборатория текшируви, шу жумладан, сўнгги 24 соат ичида 527 мингта тест ўтказилган.

Киритилди: 11:22 20.12.2020. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!