Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияда ҳамюртларимиз чорвачилик фермасида мажбуран ишлатилаётгани маълум бўлди

A A A
Россияда ҳамюртларимиз чорвачилик фермасида мажбуран ишлатилаётгани маълум бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлининг Россия Федерацияси Самара шаҳридаги ваколатхонасига Сызрань шаҳридаги чорвачилик фермасида ишлаб, ойлик иш ҳақини ололмаётгани, паспорти олиб қўйилиб, жисмоний куч ишлатилгани ҳақида юртдошимиз А.Абдусаматов мурожаат қилган.

Ваколатхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда телефон орқали ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилинди. Лекин ички ишлар ходимлари келиб, юртдошимизни сўровдан ўтказди ва яна ушбу иш берувчи қўлига топширди.

Муаммо ваколатхона ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди ҳамда фуқаронинг паспорти ва 12 минг рубль ойлик маоши ундириб берилди.

Шунингдек, мазкур фермада ишлаётган яна бир юртдошимиз Р.Жумабоев ҳам паспорти олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани маълум бўлди. Унинг ҳужжати олиб берилди ва иккала фуқаро ҳам бошқа ишга жойлаштирилди.

Киритилди: 10:11 11.08.2021. Ўқилди: 3174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!