Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда "Газпром"га тегишли заводда портлаш содир бўлди

Россияда "Газпром"га тегишли заводда портлаш содир бўлди

Россияда "Газпром" энергетика компаниясига қарашли табиий газ заводида портлаш содир бўлди.

Портлаш Россиянинг Ямало-Ненетс автоном вилоятида жойлашган мамлакатнинг энг йирик табиий газ заводида тунда рўй берди.

Маълумотга кўра, воқеа табиий газ қувурларининг уланиш нуқталарида босимнинг кескин ошиши оқибатида содир бўлган.

Воқеа жойига “Газпром”нинг ўт ўчириш хизмати ходимлари ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари етиб келишган.

Ёнғин ўчирилганидан сўнг, заводнинг ишлаб чиқариш фаолияти қайта тикланди.

Портлаш сабаблари текширилмоқда.

Киритилди: 21:00 16.06.2022. Ўқилди: 2630 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!