Россиянинг Олтой ўлкасида енгил самолёт қулаб тушди, учувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармаси маълум қилди.
Департаментнинг қайд этишича, қулаш натижасида жабрланган ва вайроналар йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт хусусий бўлган.
Воқеа жойида тезкор ва фавқулодда хизматлар ишламоқда.