Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда бюджет тақчиллиги 5,7 триллион рублга етди

Россияда бюджет тақчиллиги 5,7 триллион рублга етди

Россия федерал бюджети тақчиллиги 2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра 5,7 триллион рублни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларида маълум қилинди.

Ўтган йилнинг шу даврида бюджет тақчиллиги 3,4 триллион рубл бўлган.

Молия вазирлиги юқори тақчиллик асосан йил бошида давлат харажатларининг олдиндан молиялаштирилгани, шунингдек, айрим шартномалар бўйича тўловлар муддатидан олдин амалга оширилгани билан изоҳланишини билдирди.

Январь–июнь ойларида федерал бюджет даромадлари 18,6 триллион рублни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ошган.

Шу билан бирга, нефть ва газдан тушган даромадлар 3,7 триллион рублни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи ярмидаги 4,7 триллион рублга нисбатан сезиларли камайган.

Киритилди: 19:12 09.07.2026. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!