Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россияда амалдорларга даромади ҳақида ҳисобот бермасликка рухсат берилди

Россияда амалдорларга даромади ҳақида ҳисобот бермасликка рухсат берилди

РФ Давлат думаси бор-йўғи бир ҳафта ичида коррупцияга қарши қонунларга киритилган тузатишларни қабул қилди — уларга кўра, амалдорлар ва депутатлар ҳар йили даромад декларациясини топшириш мажбуриятидан озод қилинади.

18 декабр, пайшанба куни Давлат думаси депутатлари учинчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳаси давлат ёки муниципал хизматда, давлат корпорацияларида ҳамда давлат улуши бор ташкилотларда лавозим эгаллаган фуқароларга бундай декларацияларни фақат “алоҳида ҳолатлар”да тақдим этиш имконини беради. 2009 йилдан буён улар ва оила аъзолари ҳар йили даромад ва харажатлари ҳақида ҳисобот бериб келган эди.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Василий Пискарёв (“Единая Россия”) айтишича, шу йўл билан ҳар баҳорда такрорланадиган “эскича назорат тизими”дан воз кечиш мумкин бўлади. У бу янгилик Россия амалдорлари устидан коррупцияга қарши назоратга таъсир қилмаслигини, “рақамлаштириш” ва “молиявий аҳволни доимий мониторинг қилиш” ҳисобига назорат сақланиб қолишини таъкидлади.

Гап 2022 йилда пайдо бўлган ва президент администрацияси мувофиқлаштирадиган ёпиқ давлат ахборот тизими — “Посейдон” ҳақида кетмоқда.

Янги қонун лойиҳасида сайловларда иштирок этадиган амалдорлар ва мансабдорлар (масалан, Давлат думасига сайловда) учун даромад декларацияларини мажбурий эълон қилиш талаби ўзгармасдан қолдирилган.

Агар қонун лойиҳаси Федерация кенгашидан ўтиб, йил охиригача Владимир Путин томонидан имзоланса, унинг қоидалари 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Янги қонун лойиҳасига кўра, амалдорлар декларацияни (лекин уни оммага ошкор қилмасдан) лавозимга тайинланиш ёки бошқа лавозимга ўтказилишдан олдин, шунингдек, федерал кадрлар захирасига киритилишда тақдим этиши керак бўлади. Шунингдек, қонун лойиҳаси амалдорлар турмуш ўртоғи ва фарзандларининг даромадлари ҳақида маълум қилишни давом этишини ҳам белгилайди.

Киритилди: 23:03 19.12.2025. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!