Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда аҳоли сонининг қисқаришида рекорд даражага етди

A A A
Россияда аҳоли сонининг қисқаришида рекорд даражага етди

Совет Иттифоқи қулагандан бери биринчи марта Россияда аҳоли сони бир йил ичида 1 миллионга камайди.

Росстат 1991 йилдан бери Россия аҳолисининг рекорд даражада қисқариши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. 2021 йил охири келиб аҳоли сонининг табиий қисқариши 1,042 миллионни ташкил этди. 2020 йилга нисбатан бу кўрсаткич 34 фоизга кўпдир.

Бунгача аҳоли сонининг қисқариши бўйича рекорд 2000 йилда қайд этилган – 958 минг киши.

Россияда 2021 йилда 1,402 миллион чақалоқ туғилди, бу 2002 йилдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Вафот этганлар сони эса 2,445 миллионни ташкил этди.

Росстат маълумотига кўра, 2021 йилда 517,8 минг киши коронавирусдан вафот этган. 2020 йилда 163,3 минг россияликнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлгани айтилган эди. Шундай қилиб, пандемия бошланганидан бери жами 681,1 минг киши коронавирус қурбонига айланди.

Киритилди: 18:30 30.01.2022. Ўқилди: 6621 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар