Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россияда 2024 йил охиригача такси ҳайдовчиларининг тақчиллиги 130 минг кишини ташкил қилади

A A A
 Россияда 2024 йил охиригача такси ҳайдовчиларининг тақчиллиги 130 минг кишини ташкил қилади

Бундай прогнозни Шарқий иқтисодий форум чоғида "Яндекс Go"нинг ҳукумат ишлари бўйича директори Антон Петраков берди.

Унинг сўзларига кўра, бу, жумладан, иммиграция сиёсати ва таксиларда тартибга солишнинг қатъийлаштирилгани билан боғлиқ. «Ҳайдовчилар даромадлари солиштириш мумкин бўлган бошқа ҳудудларга кўчиб ўтмоқда, аммо талаблар ва харажатлар камроқ», деди Петраков.

Ҳайдовчиларнинг этишмаслиги такси нархини оширмоқда. Куз ва қиш ойларида энг юқори соатларда нархлар «ўнлаб фоизга» кўтарилиши мумкин, деди Петраков.

Аввалроқ агентлик муҳожирларнинг меҳнатига чекловлар Россия вилоятларининг учдан бирида, шунингдек, Россия томонидан аннекция қилинган Қримда жорий этилганини ҳисоблаб чиққанди. Кўпинча мигрантларга таксида ишлаш тақиқланади. Бундай тақиқлар 27 та ҳудудда амал қилади.

🔸2023 йил октабр ойида Давлат Думасига қонун лойиҳаси киритилган бўлиб, унга кўра, чет эл фуқароларининг бутун мамлакат бўйлаб мактабларда, фармацевтика секторида, давлат тиббиёт муассасаларида, такси ва юк ташишда ишлашини тақиқлаш таклиф қилинган.

🔸2023 йил ноябрь ойида Давлат Думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой «Россиянинг муҳожирларга нисбатан пассив позицияси»дан афсусда эканлигини билдирди. У айрим постсовет республикаларидан келган одамларга курер, такси ҳайдовчиси ва сотувчи бўлиб ишлашни тақиқлашни таклиф қилди.

Киритилди: 14:57 04.09.2024. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!