Бугун 6 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди

Россияда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди

29 июнь куни кечқурун Чунский тумани Октябрский қишлоғидаги Чуна дарёсида икки нафар ҳамюртимиз чўкиб кетди. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, 20 ва 21 ёшли ёшлар қирғоқда ватандошлари даврасида дам олган ва кейин чўмилишга кетган. Бири чўкиб кета бошлаганида, иккинчиси уни қутқаришга уриниб кўрган, аммо у ҳам сув остида қолган.

Айни дамда ўлганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда ва кўнгиллилар жалб қилинган. Йигитлар чўкиб кетган жойда дарёнинг чуқурлиги 5,7 метрни ташкил этади ва сузиш тақиқланган — қирғоқда тегишли белги ўрнатилган. Ўзбекистон фуқаролари вилоятдаги корхоналардан бирида қонуний ишлаган.

Киритилди: 15:10 01.07.2024. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!