Свердловск вилоятида 12 ёшла бола икки банка энергетик ичганидан сўнг кучли бош оғриғи ва танасининг ярми фалаж бўлиб, инсульт хавфи остида шифохонага ётқизилди.
Шифокорларнинг фикрича, бола организми ўсиши туфайли, энергетик ичимлик касаллик катализатори бўлган бўлиши мумкин.
Болага шошилинч ёрдам кўрсатилган ва уйига қайтишга рухсат берилган.