Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия яна бир мамлакат билан ўзаро ҳисоб-китобни миллий валюталарга ўтказиши мумкин

Россия яна бир мамлакат билан ўзаро ҳисоб-китобни миллий валюталарга ўтказиши мумкин

Москва ва Катманду миллий валюталардаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун механизм яратиши мумкин.

“Биз ҳиндлар рупия ва рубл билан яратган механизмга ўхшаш механизмни яратишимиз мумкин. Бу ўз миллий валюталаримизга асосланган, бошқа мақсадларни жалб қилмаган, бартер бўлади. Бу Непал ва Россия Марказий банклари ўртасидаги банк ҳамкорлиги бўлиши лозим”, - деди Непалнинг Россиядаги элчиси Милан Раж Туладхар РИА Новости билан суҳбатда.

Шу билан бирга дипломат ҳозир икки мамлакат банк операциялари билан боғлиқ айрим масалалар борлигини таъкидлади.

“Бироқ умид қиламанки, бу катта муаммо бўлмайди. Муносиб банк хизмати билан буни ҳал этиш мумкин”, - деди у.

Киритилди: 15:21 25.09.2022. Ўқилди: 4184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!