Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия ва Украина ўртасида 2022 йилги тинчлик шартномасининг тўлиқ лойиҳаси эълон қилинди

Россия ва Украина ўртасида 2022 йилги тинчлик шартномасининг тўлиқ лойиҳаси эълон қилинди

Тҳе New York Times газетаси Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 17 март, 15 апрель ва 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда тақдим этилган тинчлик шартномасининг лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатлар Украина, Россия ва Европадаги манбалар томонидан тақдим этилган ва уларнинг ҳақиқийлиги музокаралар иштирокчилари томонидан тасдиқланган.

15 апрелдаги “Украина учун доимий нейтраллик ва хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома” деб номланган ҳужжат Россия президенти Владимир Путинга кечроқ юборилган келишувдир. Ундаги асосий шартлар қуйидагилар:

Украинага ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва контингентларни жойлаштириш, барча кафил давлатлар розилигисиз хорижий қўшинлар иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказиш тақиқланади.

— Келишув иловасида Украина армиясининг максимал сони 250 минг кишидан ошмаслиги кераклиги айтилган.

Украина НАТО ва бошқа ҳарбий иттифоқларга қўшила олмайди, шунингдек, ўз хавфсизлигининг кафилларидан бири бўлган давлатлар: Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция томонида ҳарбий можароларда қатнашмаслик мажбуриятини олади (Беларусь ва Туркия қавс ичида кўрсатилган).

Россия Украинадан рус тилига давлат тили мақоми беришни сўраган, бироқ Киев бу борада рози бўлмаган.

— Кафил давлатлар учун Украинанинг ички ишларига аралашмаслик ва мамлакат ҳудудига қўшин киритмаслик мажбурияти белгиланган.

Украина ва Россия 2014 йилдан бери жорий қилинган барча ўзаро санкцияларни бекор қилиши керак. Шу билан бирга, келишув Қрим ҳудудига тааллуқли эмас.

“Москва Киевдан Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишини хоҳлаган, бироқ украиналик музокарачилар бу шартни бажаришдан бош тортган”, — деб ёзади NYT.

Бундан ташқари, Истанбул келишув лойиҳасида Қримнинг мақоми 10-15 йил ичида аниқланиши, Зеленский ва Путин 2022 йилда шахсан учрашиб, тинчлик шартномасини якунлаши ва Украина ҳудудининг қанча қисми Россия назорати остида қолиши ҳақида келишиб олиши керак бўлган.

Киритилди: 01:48 18.06.2024. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!