Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия ва Украина навбатдаги асирлар алмашинувини ўтказди

A A A
Россия ва Украина навбатдаги асирлар алмашинувини ўтказди

Руслар томонидан асирга олинган юздан ортиқ украиналик ҳарбийлар навбатдаги асирлар алмашинуви натижасида ватанига қайтишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

Қайтганлар орасида ўқ ва шрапнелдан яраланган, куйиш ёки бирор аъзоси кесилган одамлар кўп. Қайтганлардан 74 нафари «Азовсталь» мудофаасида қатнашган аскарлардир.

Украина ҳукумати асирлар алмашинувига максимал даражада эътибор қаратмоқда. Тармоқ асирликдан қайтган соғлом, бутун ва бахтли украиналикларнинг фотосуратлари ва видеолари билан тўлган. Уйга қайтган россияликлар очиқ гапиришмайди, аммо журналистлар билан суҳбатда улар алмашинувдан мамнун эканликларини ва қариндошларини кўришни хоҳлашларини тан олишган.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни навбатдаги асирлар алмашинуви бўлиб ўтган эди, Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, унда «50 дан 50 гача» формуласи бўйича маҳбусларни алмаштириш амалга оширилган.

Киритилди: 21:52 04.11.2022. Ўқилди: 2771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда