Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия ва Украина БАА воситачилигида ўзаро асирлар алмашди

Россия ва Украина БАА воситачилигида ўзаро асирлар алмашди

Россия ва Украина 30 декабрь куни ҳарбий асирларини алмашди, унинг натижасида Россия томони 150 кишини қайтарган, деб хабар берган РФ мудофаа вазирлиги.

Бу сўнгги 11 ой мобайнидаги энг кенг кўламли асирлар алмашуви бўлди: 2024 йил январида 195 нафар россиялик ҳарбий асир 195 нафар украинга алмашилди. РФ мудофаа вазирлигидагилар ҳозирда россиялик аскарлар Беларус ҳудудида бўлиб турганини маълум қилган.

Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова озод этилган россиялик аскарлар билан автобусда мулоқот қилмоқда.

Вазирликка кўра, Украинага ҳам 150 киши қайтарилган, аммо Володимир Зеленский уйга 189 украиналик қайтгани ҳақида хабар берган, улар қаторида — "Азовстал", Чернобил АЭС ва Змеиний оролини ҳимоя қилган ҳарбийлар, шунингдек, Мариупол тинч аҳолиси вакили бўлган икки киши ҳам бор.

РФ мудофаа вазирлигига кўра, алмашув БАА воситачилигида амалга ошган.

Бундан олдинги асирлар алмашинуви 2024 йил 18 октябрда бўлиб ўтганди. Ўшанда Россия 95 нафар ҳарбий асирни Украинага топширган ва ушбу мамлакатдан ҳам шунча асирларини қайтариб олганди.

17 декабрь куни инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Татяна Москалкова Россия ва Украина ҳарбийлари "кўплаб асирларни алмашиш" бўйича музокаралар олиб бораётгани, аммо ҳозирча бу борада келишувга эришилмаганини айтганди.

Киритилди: 16:15 02.01.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!