Бугун 6 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия ўз мақсадларига эришиш учун ҳар қандай мулоқотга очиқ — Песков

Россия ўз мақсадларига эришиш учун ҳар қандай мулоқотга очиқ — Песков

Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Москва қўйган мақсадларга эришиш учун ҳар қандай мулоқотга очиқлигини бир неча бор таъкидлаган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Олдинроқ Владимир Зеленский "The Philadelphia Inquirer" нашрига берган интервьюсида Москва билан музокараларнинг мумкин бўлган моделини воситачилар БМТ ва Туркия иштирок этган ғалла келишувига ўхшаш уч томонлама келишув форматида кўраётганини маълум қилганди.

“Президент Путин Россия Федерацияси ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришиш учун ҳар қандай мулоқот, ҳар қандай диалог учун очиқ эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Биз бу очиқликни сақлаб қоламиз ва президент ҳам бу ҳақда бир неча бор гапирган”, — деди Песков Кремль музокараларни қўллаб-қувватлашга тайёрми, деган саволга жавоб бераётиб

Киритилди: 20:26 01.07.2024. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!