Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинанинг узоқ масофага зарба берувчи “ақлли бомба”сини тутиб олди

Россия Украинанинг узоқ масофага зарба берувчи “ақлли бомба”сини тутиб олди

Россия Мудофаа вазирлиги махсус операция жараёнида биринчи марта Американинг GLSDB - узоқ масофали бошқариладиган ракетаси уриб туширилгани ҳақида хабар берди.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 18 та HIMARS (АҚШ) ракеталари ва битта GLSDB бошқариладиган бомбани тутиб олди”, — дейилади ҳужжатда.

Ушбу "ақлли бомба" Boeing ва Швециянинг Saab компаниясининг биргаликдаги ишланмаси бўлиб, у бомбага ракета двигатели уланган ва АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракета тизими орқали учирилади. Маълум баландликка етганидан сўнг, у ишлатиб бўлинган ракета қисмидан ажралади ва қанотлари ёрдамида узоқ масофаларга етиб боради. Ушбу жараёнда у бошқарилиши ҳам мумкин.

HIMARS қуролининг оддий ракеталари 80 кмга зарба берса бу "ақлли бомба" 150 километр масофагача етиб бориши мумкин. Лекин унинг ўзига хос камчилликлари ҳам бор. ракета двигателидан ажралганидан сўнг унинг тезлиги пасайиб қолади. Иккинчидан бомбанинг манзилга етказа олиши мумкин бўлган портловчи модда миқдори ҳам оддий снарядга нисбатан бир неча баробар кам.

Хўш Киевга бундай бомба нима учун керак? Ҳарбий эксперт Алексей Леонков РИА Новости мухбирига тушунтиришига кўра, бу уларга HIMARSларни фронт чизиғидан узоқроққа кўчириш учун керак.

Россия Қуролли Кучлари ҳали жанг майдонида бундай ўқ-дориларга дуч келмаган, аммо бундай объектлар билан курашиш қобилияти Тор-М2 ва Панцир-С1 ҳаво мудофаа тизимларида бор, деди Леонков.

Маълумот учун, Россия ҳукумати Украинага чет эл қуролларининг етказиб берилиши можарони узайтириши, Украинада қурбонлар ва вайроналар сонини ошириши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди.

Киритилди: 07:35 29.03.2023. Ўқилди: 11692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!