"Украинанинг чегара ҳудудидаги Суми вилоятида “хавфсизлик чизиғи”ни яратиш давом этмоқда", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Вазирлик бундай атамани аввал ишлатмаган, бироқ Суми вилоятида, хусусан Курск вилоятининг Суджа шаҳри яқинида, жанглар давом этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Украинанинг DeepState лойиҳаси 2 май учун эълон қилган хариталарга кўра, ҳозирда Россия Суми вилоятининг Басовка, Новенкое, Журавка ва Веселовка қишлоқларини назорат қилмоқда. Шу билан бирга, Украин ҳарбийлари ҳанузгача Россиянинг Курск вилоятидаги айрим чегара ҳудудларини назорат қилишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Олександр Сирский апрел ойи бошида Россиянинг Суми вилоятида фаол ҳужумга ўтаётганини маълум қилган эди. Мустақил экспертларга кўра, ҳозирда минтақада Россиянинг фаол ҳужумлари қайд этилмаяпти.