Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Украинага қарши олиб бораётган уруш давомида деярли 1 миллион аскаридан айрилган

Россия Украинага қарши олиб бораётган уруш давомида деярли 1 миллион аскаридан айрилган

Россия Украинага қарши олиб бораётган уруш давомида деярли 1 миллион аскаридан айрилган.

Бу ҳақда кеча Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

Хабарда келтирилишича, йўқотилган 1 миллион ҳарбийдан ташқари сўнгги бир сутка ичида Россия қўшинлари яна мингга яқин аскардан айрилган. Бундан ташқари, Украина ҳарбийларига кўра, Россия ёз ойларига режалаштирилаётган янги йирик ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Украина Бош штаби келтирган рақамлар умумий йўқотишлар, яъни ҳалок бўлганлар, яраланганлар, бедарак йўқолганлар ва асирга тушганларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, Украина ҳам, Россия ҳам ўз йўқотишларини расмий равишда очиқламайди.

Киритилди: 17:07 27.05.2025. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!