Россия Украинадан озиқ-овқат экспортига аралашмайди, деди Россия президенти Владимир Путин.
Унга кўра, Украина ғалласини экспорт қилишнинг беш-олти варианти мавжуд.
“Киев маъмурлари океан нариги томонидаги хўжайинларига эътибор қаратмасдан, буни қандай қилишни ўзлари ҳал қилсин”, — таъкидлади Россия раҳбари.