Россия Федерациясининг Твер вилоятининг Торопец шаҳрида йирик учувчисиз учоқ ҳужуми туфайли қисман эвакуация эълон қилинди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги хабарида айтилган.
"Ҳурматли Торопец аҳолиси, ҳозирда шаҳарда вазият назорат остида" - дейилади маъмурият баёнотида.
Улар шаҳар аҳолисини дрон қулаган жойдан олинган кадрларни чоп этмасликка чақиришди.