Россия Туркиядаги Аккуюбиринч атом электр станциясини қуриш учун 9 миллиард доллар ажратaди.
Бу ҳақда Истанбулда ўтказилган брифингда Туркия энергетика вазири Алпарслан Байрактар маълум қилди.
"Ушбу маблағлар 2026–2027 йилларда ишлатилиши мумкин. Шундан 2026 йилда камида 4–5 миллиард доллар хорижий молиялаштириш шаклида жалб қилинади", — деди Байрактар.
Туркия ва Россия ҳамкорлигида қурилаётган Аккую АЭСни 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.