Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия ТИВ: Эрон ва АҚШ ўртасидаги сулҳ Ливанни ҳам қамраши керак

Россия ТИВ: Эрон ва АҚШ ўртасидаги сулҳ Ливанни ҳам қамраши керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш келишуви муҳокама қилинди.

Report хабар беришича, бу ҳақда Россия ТИВ баёнотига таяниб ТАСС маълум қилган.

Маълумотга кўра, Лавров музокаралар жараёни муваффақиятли якунланишига умид билдириб, АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш келишуви эришилганини олқишлаган.

Ўз навбатида, Аббос Ароқчи Форс кўрфази атрофидаги вазият муҳокамаси чоғида БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россиянинг принципиал позицияси учун Москвага миннатдорлик билдирган.

Россия ТИВ таъкидлашича, Эрон атрофидаги можаро бўйича ўт очишни тўхтатиш келишуви Ливанни ҳам қамраб олиши керак.

Мутахассислар фикрича, бу позиция минтақадаги можарони кенгайишининг олдини олишга қаратилган дипломатик сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:49 09.04.2026. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!