Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Корея яриморолидаги кескинликни пасайтиришга Қўшма Штатларнинг минтақадаги агрессив ҳарбий фаолияти тўсқинлик қилаётганини айтди.
Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида айтилган.
"Кескинликни пасайтириш йўли Вашингтоннинг субрегиондаги агрессив ҳарбий фаолиятини тўхтатиш орқали амалга оширилади", дейилади баёнотда.