Россия қонунчилари пайшанба куни Шимолий Корея билан мудофаа шартномасини ратификация қилиш учун бир овоздан овоз беришди.
Шартнома томонлардан бири тажовузга дучор бўлган тақдирда «ўзаро ёрдам» ни назарда тутади.
Ўтган ҳафта президент Владимир Путин Шимолий Корея билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш матнини тақдим этган.
Давлат Думаси қуйи палатасидаги сиёсатчилар шартномани ратификация қилиш учун 397 овоз беришди, энди у Олий Федерация Кенгашига тасдиқлаш учун юборилади.
Қонунчилар томонидан овоз бериш АҚШ ва Жанубий Корея ҳукуматлари Пхенян Украинага Россияга ёрдам бериш учун минглаб аскар юборгани ҳақида далиллар борлигини айтганидан кейин бўлиб ўтди.