Россия халқи раҳм-шафқат, ўзаро ёрдам ва сабр туфайли коронавирус билан боғлиқ синовларга дош берди, деди Россия Президенти Владимир Путин.
Путиннинг қўшимча қилишича, халқдаги бу қадриятларни Россия тарихи шакллантиради. Ва уларни фуқароларнинг кўп қисми ҳамон қадрлайди.
Эслатиб ўтамиз, Россия аста-секин коронавирус билан боғлиқ чекловларни олиб ташламоқда. 9 июндан бошлаб Москвада сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, фотостудиялар, ветеринария ва бандлик агентликлари ишга туширилади, қабристонларни зиёрат қилиш мумкин бўлади. Ўзини-ўзи изоляция қилиш ва уйдан чиқиш учун рухсатнома режими бекор қилинади.