Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Президенти Ангела Меркелга телеграмма йўллади

A A A
Россия Президенти Ангела Меркелга телеграмма йўллади

Бугун, 8 декабр куни Россия Президенти Владимир Путин Ангела Меркелга Германия канслери лавозимидаги фаолияти якунлангани муносабати билан телеграмма йўллади. Бу ҳақда Кремл Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Путин ушбу мурожаатида собиқ канслерга “самарали ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик” билдирган. Президент Меркел билан “доимий алоқада бўлганини ва ҳатто энг қийин вазиятлардан чиқиш йўлларини топишга ҳаракат қилишганини” эслатган.

“Сен йиллар давомида Германия ҳукуматини бошқариб, ҳақли равишда Европа ва бутун дунёда юксак обрў-эътибор қозондинг. Ишончим комилки, давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги бой тажрибангга доим эҳтёж бўлади. Ва, албатта, биз дўстона мулоқотимизни давом эттирамиз”, деди Россия раҳбари матбуот хизматида.

Киритилди: 18:46 08.12.2021. Ўқилди: 3604 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар