Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия полицияси муҳожирларнинг уйларига рухсатсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Россия полицияси муҳожирларнинг уйларига рухсатсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Россияда муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш чоралари доирасида полиция ходимларига депортация режими остидаги хорижликлар яшайдиган уйлар ва бошқа биноларга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилади. Янги тартиб 5 мартдан кучга кирадиган қонунда мустаҳкамланган, деб ёзади “ТАСС”.

Полиция давлат органлари ва бошқа мамлакатлар ҳокимият органларидан назорат қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни, шу жумладан тижорат, банк ёки солиқ сирлари ҳисобланган маълумотларни сўраши мумкин. Бундан ташқари, полиция банклардан хорижликларнинг банк ҳисоб рақамлари борлиги ва ушбу ҳисобварақлар орқали пул ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ходимлари турли техник воситалар ёрдамида хорижликларни кузатиб бориш имкониятига эга бўлади. Бу чет элликларнинг Россияда қолишларига ёрдам берадиган одамлар ва компанияларга ҳам тегишли. Полиция мобил қурилмалар, геолокация ва тўлов тизимлари маълумотлари, шунингдек, юзни таниш технологияларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

5 мартдан бошлаб Россияда мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни чиқариб юборишнинг янги тартиби жорий этилади. Унинг доирасида чет эллик ҳуқуқбузарларнинг муайян ҳуқуқ ва эркинликлари чекланади ҳамда уларга миграция соҳасида давлат назорати чоралари қўлланилади.

Киритилди: 22:26 02.01.2025. Ўқилди: 1293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!