Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари 10 йилга қамалди

Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари 10 йилга қамалди

Россия мудофаа вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Руслан Цаликов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

РИА Новости агентлигининг хабар беришича, Москвадаги Замоскворецкий туман суди собиқ амалдорни коррупция билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топиб, уни қаттиқ тартибли колонияда жазо ўташга ҳукм қилди.

Суд қарорига мувофиқ, Цаликов 500 миллион рубль миқдорида жарима тўлаши ҳам керак. Шунингдек, унга озодликка чиққанидан кейин 15 йил давомида давлат хизматида лавозим эгаллаш тақиқланди.

Аввалроқ Новосибирск шаҳрида Россия Миллий гвардиясининг Сибирь округи собиқ раҳбари, генерал-полковник Николай Марков қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 21:46 19.11.2026. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар