Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Meta’ни экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритди

Россия Meta’ни экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритди

Россия ҳукумати “Meta Platforms Inc” компаниясини экстремистик ташкилотлар реестрига киритди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Нашрга кўра, мамлакатда экстремистик ва номақбул характерга эга деб эълон қилинган ташкилотларнинг ресурслари, шунингдек, блокланган сайтлар ва манбаларда реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат Думасининг қонунчилик фаолияти маълумотлар базасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, бир гуруҳ депутатлар ва сенаторлар, жумладан, Андрей Луговой, Александр Хинштейн ва Андрей Клишас буни ноқонуний ахборот ресурслари рекламадан даромад олишда давом этаётгани, провокацион фаолият ва Россия манфаатларига қарши ҳаракатлар олиб бораётгани билан изоҳлаган.

Маълумот учун, 2024 йил март ойида Россия Президенти Владимир Путин мамлакат фуқаролари ва компанияларига “хорижий агентлар” ресурсларида – уларнинг веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлари, блоглари ва бошқа платформаларида реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади.

Россияда Facebook ва Instagram’га кириш 2022 йил мартида, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кўп ўтмай блоклаган эди.

Киритилди: 01:30 23.06.2024. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!