Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Латакия ва Тартусдаги ҳарбий базаларини тарк этгани йўқ — Reuters

Россия Латакия ва Тартусдаги ҳарбий базаларини тарк этгани йўқ — Reuters

Башар Асад режими қулагандан сўнг Сурия шимолидан қўшинлар олиб чиқиб кетилганига қарамай, Россия Латакиядаги Ҳмеймим авиабазаси ва Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасини ҳали тарк этгани йўқ. Бу ҳақда Суриянинг тўрт нафар расмийси Reuters агентлигига маълум қилган.

Москвага айрим ҳарбий техникалар, шунингдек Асад армиясининг юқори мартабали зобитлари олиб кетилмоқда, бироқ бундан мақсад "вазиятга қараб қайта тўпланиш ва қайта жойлаштириш", деди Россия кучлари билан алоқада бўлиб турган Сурия армиясининг юқори мартабали расмийси.

Манбаларнинг таъкидлашича, Москва янги ҳукумат билан алоқа каналларини ўрнатган, аммо Россия базаларини сақлаб қолиш бўйича музокаралар келажакдаги мавзуси бўлиб қолади. "Сўнгги сўз Сурия халқида бўлади", дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 11:43. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!