Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия КХДРдан 14,4 млрд долларгача ҳарбий ёрдам олди

Россия КХДРдан 14,4 млрд долларгача ҳарбий ёрдам олди

2023 йил августидан 2025 йил декабригача Шимолий Корея Россияга қурол-яроғ етказиб берган ва қўшинлар юборган. Бу ёрдамнинг умумий қиймати 7,67 млрд доллардан 14,4 млрд долларгача баҳоланмоқда, деб ёзади Bloomberg агентлиги Жанубий Корея Миллий хавфсизлик стратегияси институти ҳисоботига таяниб.

Таҳлилчиларга кўра, Россия Пхеньян билан асосан ҳарбий технологиялар ва юқори аниқликдаги комплектловчи қисмлар орқали ҳисоб-китоб қилмоқда. Бу турдаги компенсациялар умумий тўловнинг 80–96 фоизини ташкил этади ва уларни сунъий йўлдошлар орқали кузатиш қийин.

Икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка 2024 йилда Владимир Путин ва Ким Чен Ин томонидан имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги келишув асос бўлган. Унга кўра, томонлардан бирига қуролли ҳужум қилинса, иккинчиси «мавжуд барча воситалар билан» ҳарбий ёрдам кўрсатиши шарт.

Жанубий Корея Марказий банки маълумотларига кўра, урушдаги иштирок Шимолий Корея иқтисодиёти ўсишини тезлаштирган: 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 3,7 фоизга ошган ва бу 2016 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 15:07. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!