Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия космик қурилмалари ҳақида махфий маълумот интернетда пайдо бўлди

Россия космик қурилмалари ҳақида махфий маълумот интернетда пайдо бўлди

Интернетда Россия космик қурилмалари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Уларнинг яратилиши ва учирилиши ҳақида олдин ҳеч қандай ахборот эълон қилинмаганди. РИА Новости хабарига асосан.

Қурилмаларни тайёрлаган компания бу маълумотларни ошкор этиш ноқонуний эканлигини алоҳида таъкидламоқда.

Интернетда сунъий йўлдошларнинг номи, уларни тайёрлаган корхоналар, учиш муддатлари ва қурилмалар миқдори ҳақида маълумотлар тарқалган.

Сатурн компанияси бош муҳандиси Сергей Лихоносов сўзларига кўра, бу маълумотлар Краснодар шаҳрида ўтказилган конференцияда эълон қилинган. Бироқ уларни интеренетга жойлаштириш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган.

Компания вакилининг таъкидлашича, махфий маълумотларни интернетда эълон қилган шахсга нисбатан чора кўрилади.

Manba: asr.uz

Киритилди: 07:40 19.05.2019. Ўқилди: 2183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!