Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия корхонаси Ўзбекистонда бурғулаш қурилмаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқчи

A A A
Россия корхонаси Ўзбекистонда бурғулаш қурилмаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқчи

Россиянинг “Рудгормаш” кон ускуналари ишлаб чиқарувчи корхонаси Ўзбекистонда бурғулаш қурилмаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

“Рудгормаш” бош директори Анатолий Чекменев ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Чет эл инвестицияларини жалб қилиш агентлиги директори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қайд этилишича, “Рудгормаш” Ўзбекистондаги икки йирик тоғ-кон саноати Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондиришни режалаштирган.

“Компаниянинг навбатдаги босқичи республиканинг эркин иқтисодий зоналаридан бирининг ҳудудидан келажакдаги ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун жой танлашдан иборат”, — дейилади хабарда.

“Рудгормаш” заводи тоғ-кон корхоналарида ишлатиладиган бурғулаш, тоғ-кон ва қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича Россиянинг энг йирик корхонасидир.

Киритилди: 15:13 30.09.2023. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!