Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Исроил ва Эронга воситачилик қилишга тайёр

Россия Исроил ва Эронга воситачилик қилишга тайёр

Россия Исроил ва Эрон ўртасидаги воситачилик ҳаракатларига тайёр.

Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Нью-Йоркда журналистлар олдида қилган чиқишида маълум қилган.

Дипломат Россия томони вазиятни барқарорлаштириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлигини таъкидлади:

"Яқинда Россия президенти Владимир Путин ва Америка етакчиси Дональд Трамп ўртасида суҳбат бўлиб ўтди. Путин Трампга бу масалада қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз, деди. У тўғридан-тўғри Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасидаги тарангликни пасайтириш учун воситачилик ҳаракатларига тайёрлигини билдирди".

Небензянинг қўшимча қилишича, Россия ҳозирда минтақада муайян воситачилик миссиясини амалга оширмаётган бўлса-да, дипломатик мувофиқлаштириш давом этмоқда: "Ҳозирда бизда Исроил-Эрон қарама-қаршилиги бўйича воситачилик йўқ. Бундай масалаларда томонларнинг розилиги зарур".

Киритилди: 06:50 18.06.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!