Россия ҳукумати чет элликлар учун мамлакатда яшаш квотасини деярли икки бараварга қисқартирди.
Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил учун Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар квотасини 5,5 минг донага белгилади - 2024 йилда бундай рухсатномалар сони 10,6 минг эди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Квоталар минтақалар ўртасида уларнинг талабномалари асосида тақсимланади.