Қум бўрони Ростов, Волгоград ва Астрахан вилоятларини, шунингдек, Қалмоғистон ва Доғистонни қамраб олди. “ТАСС”нинг ёзишича, табиий ҳодиса кузатилаётган ҳудудларда йўлларда кўриш кескин ёмонлашган.
Синоптикларнинг прогнозларига кўра, қум бўронлари чоршанба кунигача давом этади, шу вақт ичида бўрон Курск, Белгород, Орёл, Липецк, Рязан ва Нижний Новгород вилоятларига етиб бориши мумкин.