Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия ҳаво мудофааси бир кунда Украинанинг 155 та учувчисиз аппаратини уриб туширди

Россия ҳаво мудофааси бир кунда Украинанинг 155 та учувчисиз аппаратини уриб туширди

Охирги 24 соат ичида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 155 та учувчисиз аппаратлари ва олтита қанотли ракетасини, иккита радарга қарши ракетасини уриб туширди, деб хабар қилди сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 155 та учувчисиз учиш аппаратларини, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган олтита “Storm Shadow” қанотли ракеталарини, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HARM радарга қарши ракеталарини, АҚШда ишлаб чиқарилган тўртта MALD сохта ҳаво нишонини, шунингдек, HIMARS ва "Ураган" ракеталарини уриб туширди”, - дейилади хабарда.

Ҳаммаси бўлиб, махсус операция бошланганидан бери Украинанинг 583 та ҳарбий самолёти, 270 та вертолёти, 21 292 та учувчисиз учиш аппарати, 502 та зенит-ракета тизими, 15 793 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 1267 та кўп ракетали жанговар техникаси, 8928та артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 21 063 дона махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.

Киритилди: 23:34 16.04.2024. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!