Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия ҳарбий дронлар синови учун болалардан фойдаланмоқда

Россия ҳарбий дронлар синови учун болалардан фойдаланмоқда

The Guardian нашри Россия болаларини дронлар ишлаб чиқариш ва синов жараёнларига жалб этаётгани ҳақида суриштирув натижаларини эълон қилди.

Унда болалар видеоўйин ва мусобақалар орқали танлаб олинаётгани маълум қилинган.

The Guardian нашри маълумотига кўра, Россия ҳукумати болаларни дронлар ишлаб чиқариш ва синов ишларига жалб қилмоқда. Бу жараёнда аввало ўқувчилар «Берлога» номли онлайн ўйинда иштирок этади. Унда қатнашчилар дронлар ёрдамида виртуал ҳимоя вазифаларини бажаради. Муваффақият қозонганлар олий таълим муассасаларига киришда имтиёзли балллар билан тақдирланади.

Шундан сўнг, энг иқтидорли ўқувчилар “Big Challenges” каби мураккаб танловларга жалб қилинади. Бу орқали улар халқаро санкциялар остидаги ҳарбий-саноат компаниялари томонидан саралаб олинади. Ёшлар бу корхоналарда турли турдаги дронлар учун техник қисмларни лойиҳалашда фаол иштирок этади.

Таҳлилларга кўра, Россия дронлар ишлаб чиқаришини стратегик устувор йўналиш сифатида белгилаган. Президент Владимир Путин бу соҳадаги ишларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, дронлар технологияси тез ўзгариб бораётгани сабаб, ҳар икки томон ҳам уларга янги имкониятлар қўшиш устида иш олиб бормоқда.

The Insider нашри маълумотига кўра, танловларда иштирок этган болалар дронлар ҳарбий мақсадда қўлланишини билган. Баъзилари дастлаб фуқаролик мақсадларига хизмат қилувчи лойиҳалар устида ишлаётганини айтган. Бир ўқувчи:

«Бизга бу уруш учун кераклигини айтиш мумкин эмас эди. Шунинг учун фуқаролик йўналишини кўрсатдик», — деган.

Шу билан бирга, халқаро қонунларга кўра, болаларни ҳарбий объектларда ишлатиш тақиқланган. Аммо Россиянинг ушбу амалиёти бир қатор халқаро конвенцияларга зид келади. Айниқса, фронтда FPV дронлар каби ҳалокатли қуроллар кенг қўлланилаётган шароитда бу ҳолат жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Киритилди: 17:42 23.07.2025. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!