Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия гази ва нефтидан воз кечиш Венгрия иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлади — Петeр Сийярто

Россия гази ва нефтидан воз кечиш Венгрия иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлади — Петeр Сийярто



Венгрия ташқи ишлар вазири бугун, 15 октябр куни Москвага ташрифи чоғида Венгрия Россия энергиясидан маҳрум қилинса, зарар кўришини таъкидлади ва мамлакат энергия таъминоти бўйича қарорлар қабул қилишда ташқи босимни қабул қилмаслигини яна бир бор уқтирди.

Сийярто Москвада журналистларга берган интервюсида энергия таъминоти масаласида Будапешт учун миллий манфаат устувор эканлигини айтди.

"Россия бизга ҳеч қачон панд бермаган. Етказиб бериш доим ўз вақтида бўлган... Шартномалар ҳар доим ҳурмат қилинган. Менинг саволим шуки, нима учун бу муносабатларни узишимиз керак?", — деди Венгрия ТИВ раҳбари.

Киритилди: 16:38 15.10.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!