14 ёшли дарвозабон Россия Кубогида "Кубань" дарвозасини қўриқлади.
Роман Сафонов - турнир тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Катта эҳтимол билан Россия футболидаги энг ёши ҳам бўлди. Йигитча эндигина 9-синфда ўқимоқда.
Қайд этиш керак, "Кубань" бугун Кубокда "Кубань-Холдинг" жамоасига 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди.