Европа разведка идоралари Россия Европа бўйлаб ҳарбий базалар ва муҳим инфратузилма яқинидаги мулкларни сотиб олаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда, деб ёзади The Telegraph.
Расмийлар фикрича, Россия билан боғлиқ шахслар ва ташкилотлар уйлар, коттежлар, омборлар ҳамда денгиз базалари, аэродромлар, сув ости кабеллари ва энергетика объектлари яқинидаги оролларни харид қилган бўлиши мумкин.
Манбаларга кўра, бундай объектлар келажакда эҳтимолий инқироз шароитида кузатув ёки саботаж мақсадларида қўлланилиши мумкин.