Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Эстония дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди

Россия Эстония дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди

Россия ҳукумати 17 апрель куни Эстония дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда рус манбаларига таяниб, Anadolu нашри хабар берди.

Ушбу қарор Эстония ҳукуматининг Россияга нисбатан тутган сиёсатига жавобан чиқарилган. Олдинроқ Таллиндаги маъмурият Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юборган эди.

Хабарга кўра, эстониялик дипломат, элчихона расмийси Жана Ванамолдер Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Дипломат Россия ҳудудида персона нон грата деб эълон қилинган. Энди у мамлакатга бошқа кира олмайди.

“Ўзаро муносабатлар тамойилидан келиб чиқиб, Эстониянинг Москвадаги элчихонаси дипломатик ходими Россиядан чиқариб юборилаётгани хабар қилинади”, — дейилган вазирлик хабарида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Болтиқбўйи давлатининг ҳар қандай “душманлик фаолияти”га ҳар доим “тегишли жавоб” берилишини маълум қилган.

Киритилди: 21:59 17.04.2024. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!