Бугун 21 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия: "Эроннинг Каспий портига қилинган зарбалар бизнинг манфаатларимизга таъсир қилади"

Россия: "Эроннинг Каспий портига қилинган зарбалар бизнинг манфаатларимизга таъсир қилади"

18 март куни Каспий денгизидаги Эроннинг Энзели порти бомбардимон қилинди. Ушбу йирик Каспий порти муҳим савдо ва логистика маркази бўлиб, Россия-Эрон савдосини, жумладан, озиқ-овқат таъминотини осонлаштириш учун фаол фойдаланилади.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Таъкидланишича, зарба Россия ва бошқа Каспий давлатларининг иқтисодий манфаатларига таъсир қилади.

"Каспий денгизи минтақавий мамлакатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳар доим тинчлик ва ҳамкорлик учун хавфсиз макон сифатида қабул қилинган. Тажовузкорларнинг бепарво ва масъулияциз ҳаракатлари Каспий давлатларини ҳарбий можарога тортиш хавфини туғдиради. Биз яна бир бор ҳарбий ҳаракатларнинг зудлик билан тўхтатилишини ва Яқин Шарқдаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солишга эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни қайта бошлашни қатъий талаб қиламиз, бу эса тобора кўпроқ қўшни минтақаларга тарқалиб бормоқда", дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!