Украина разведкаси вакили Вадим Скибицкийнинг айтишича, Россия Эроннинг 660 га яқин "Shahed" дронларидан фойдаланди.
"Ҳозиргача улар 660 га яқин дронлардан фойдаланишди. Биздаги маълумотларга кўра, шартномада 1750 та дрон етказиб берилиши кўзда тутилган. Уларни етказиб бериш ва тайёрлаш вақт талаб қилади. Сўнгги кунларда Россия жуда кўплаб дронлардан фойдаланди ва бу захираларни тўлдириш керак. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, яқин кунларда дронларнинг яна бир партияси етказиб берилади. Ушбу партияда нечта учувчисиз қурилмалар етказиб берилишини билмаймиз, буни аниқламоқдамиз. Одатда, бундан олдинги партиялар 250-300 дона дронни ўз ичига олар эди", — дейди Скибицкий.