Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Эронга кибер ёрдам ва спутник маълумотларини бермоқда

Россия Эронга кибер ёрдам ва спутник маълумотларини бермоқда

Reuters хабарига кўра(украин разведкаси ҳисоботи асосида), Россия Эронга кибер қўллаб-қувватлаш ва сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этмоқда. Бу маълумотлар Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ ва бошқа объектларга зарбаларини режалаштиришда ишлатилган бўлиши мумкин.

Ҳисоботда айтилишича, март ойининг 21–31 кунлари оралиғида Россия спутниклари 11 та давлатдаги 46 та объектни 24 марта тасвирга олган. Улар орасида АҚШ ҳарбий базалари, аэропортлар ва нефт майдонлари бор. Шунингдек, Саудия Арабистони, Исроил, Иордания, БАА ва бошқа мамлакатлар ҳудудлари ҳам кузатилгани айтилмоқда.

Украина манбалари Россия ва Эронга боғлиқ хакер гуруҳлари Telegram орқали ҳамкорлик қилаётганини даъво қилмоқда. Бу маълумотлар ҳозирча мустақил равишда тўлиқ тасдиқланмаган.

Киритилди: 20:55 07.04.2026. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!