Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия дунёдаги энг "мушуксевар" мамлакат деб топилди

Россия дунёдаги энг "мушуксевар" мамлакат деб топилди

Статистик маълумотларига кўра, Россиядаги оилаларнинг 59 фоизи ўз хонадонида мушук боқади.

Қизиғи шундаки, кўпинча мушуклар ўлкаси деб таърифланадиган Туркия бу борада ҳатто кучли ўнталикка ҳам кира олмади — у ерда хонадонларнинг атиги 15 фоизидагина уй ҳайвонлари мавжуд.

Ундан кейин Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари — Руминия, Польша, Латвия ва Венгрия туради. Тадқиқот муаллифлари мушукларнинг машҳурлигини уларнинг хонадонларда қулай яшаш қобилияти, нисбатан мустақиллиги ва итларга қараганда камроқ жой талаб қилиши билан боғлайдилар.

Шу билан бирга, Жануби-Шарқий Осиё аста-секин мушукларга бўлган муҳаббатнинг асосий жаҳон марказларидан бирига айланмоқда. Индонезияда мушуклар уй хўжаликларининг тахминан 47 фоизида, Филиппинда 43 фоизида ва Таиландда 42 фоизида яшайди.

АҚШда 46,5 миллионга яқин уй хўжаликларида мушуклар бор - бу оилаларнинг тахминан 37-43 фоизини ташкил этади.

Муаллифларнинг таъкидлашича, мушуклар йирик шаҳарлар ҳаётига айниқса яхши мослашади: улар камроқ жой талаб қилади, кўпроқ мустақил ва одатда итларга қараганда арзонроқ. Пандемиядан кейин масофадан ишлашнинг оммалашуви ва уй ҳайвонларига бўлган қизиқишнинг ортиши қўшимча омил бўлди.

Киритилди: 21:42 20.09.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!