Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия дронларининг тунги ҳужуми Москванинг урушни чўзаётганига далил бўлади — Украина президенти

Россия дронларининг тунги ҳужуми Москванинг урушни чўзаётганига далил бўлади — Украина президенти

Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Россия қўшинлари 26 мартга ўтар кечаси Украинага 117 та дрон билан ҳужум қилган. Украина Ҳаво кучлари берган маълумотларга кўра, уларнинг 56 таси уриб туширилган. Ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Украина президенти Россиянинг бу зарбаларини "Москванинг тинчлик шартларини бажариш нияти йўқлигини кўрсатувчи исбот" деб атади.

"Ўқ очишни тўхтатиш бўйича музокаралардан кейин бундай кенг кўламли зарбалар бериш – бутун дунёга Москванинг ҳақиқий тинчликка эришишни истамаслигини кўрсатиш демакдир. АҚШ 11 мартдан бери ўт очишни тўлиқ тўхтатиш таклифини илгари сурмоқда. Аммо Россия ҳар куни, ҳар кеча ўз ҳужумлари билан бу тинчлик таклифига “йўқ” дея жавоб бермоқда", – деб ёзди Зеленский Telegram каналида.

Киритилди: 16:08 26.03.2025. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!