Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Днепрга зарба берди

Россия Днепрга зарба берди

Россия Днепрга ракета ҳужуми уюштирди, натижада 42 ёшли эркак ҳалок бўлди. Бошқа жабрланганлар ҳам бор. Бу ҳақда Украинанинг Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак хабар берди.

"Россия Федерацияси қўшинлари шаҳарга ракета билан ҳужум қилди. Зарба жойида кенг кўламли ёнғин юз берди. Фуқаролик объекти ҳудудида вайроналар мавжуд. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши жароҳат олган. Барча тафсилотларни аниқламоқдамиз," дея у Телеграмда ёзди.

Кейинроқ Лисак ракета зарбаси оқибатида 42 ёшли эркак вафот этганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Россия армияси Украина ҳудудига "Shahed" туридаги зарба берувчи дронларни учирган. Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, дастлабки "Шаҳед"лар Суми вилояти осмонида пайқалган. Зарба берувчи дронларнинг бир неча гуруҳи шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракат қилган ва кейинчалик Чернигов вилояти ҳудуди устида бўлган.

Киевда портлашга ўхшаш овозлар эшитилди. "Пойтахтнинг чап қирғоғида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишламоқда. Киевга учувчисиз учиш аппаратлари ҳужум қилмоқда. Бошпаналарга яширининг," деди шаҳар мери Виталий Кличко.

Киритилди: 20:43 10.04.2025. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!