Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия давлат мудофаа буюртмалари бюджетини оширади

Россия давлат мудофаа буюртмалари бюджетини оширади

2023 йилда Россия Қуролли кучларининг доимий шай ҳолатдаги бўлинмалари 97 фоиз қурол билан таъминланиши керак, бунинг учун келгуси йил учун давлат мудофаа буюртмасини молиялаштириш 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу ҳарбий кафедра коллегияси йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар берди РИА Новости.

“Келгуси йилда қўшимча ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобга олинса, давлат мудофаа буюртмасини молиялаштириш ҳажми қарийб 1,5 бараварга ошади. Бу доимий шай ҳолатдаги қўшинлар ва ҳарбий қисмларни қурол-яроғ ва техника билан 97 фоиз даражада таъминлаш имконини беради”, - дейди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, ишлаб чиқаришнинг мавжуд максимал ҳажмини сақлаб қолиш, қўшинларга илғор етказиб беришни ташкил этиш муҳим.

Киритилди: 04:42 01.12.2022. Ўқилди: 1771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!